"Интер" ҳужумчиси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

  • 16 июля, 2019, 13:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Георге Пушкаш фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли руминиялик футболчининг хизматларига ЦСКА жиддий қизиқиб қолган. Москваликлар уни жорий ёзги трансферлар пайтидаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Пушкаш “Интер” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “нерадзуррилар” таркибида бор йўғи 7та учрашувда майдонга тушди. У асосан "Бари", "Беневенто", "Новаре" ва "Палермо" каби клубларда ижарада тўп сурди. Унинг трансфери эса 3 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию