"Интер" ҳужумчиси янги мавсумда қуйи дивизионда ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Интер” ҳужумчиси Себастьяно Эспозито катта эҳтимол билан мавсумни Б Серияда ўтказади.

18 ёшли италиялик футболчи СПАЛга ижарага кетади. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Эспозитога Б Сериянинг яна бир клуби – “Пескара”дан ҳам таклифлар бўлган эди. Аммо у якунда СПАЛ вариантини танлади. Таъкидлаш керакки, бу жамоада унинг акаси Сальваторе Эспозито ҳам тўп суради.

Эспозито ўтган мавсум “Интер” сафида А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!