Миланнинг “Интер” клуби форварди Мауро Икарди яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши янада ойдинлашмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик футболчи ва унинг агенти Ванда Нара бундан бир неча ҳафта олдин “Ювентус” билан шартнома масаласида келишувга эришган. Улар ўртасида тузилган оғзаки келишувга кўра Икарди “кекса синьора” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 8 миллион евро маош олади.

Маълумотларга қараганда Икарди “Интер” бошқарувига Антонио Конте келишидан хавфсирамоқда ва шу сабабли имкон қадар тезроқ жамоадан кетмоқчи. Ўз навбатида миланликлар уни хориж клубига сотишни хоҳлашмоқда, бироқ футболчининг агенти уни Италияда қолишини хоҳламоқда ва шу боис “Юве”дан бўлаётган таклифни кўриб чиқмоқда.