"Интер" Икардини "Ювентус" футболчисига алмаштирмоқчи
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Милан клуби раҳбарияти бу борада футболчининг агенти Мино Райола билан музокара ўтказган.
Маълумот учун, 19 ёшли форварднинг туринликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнггида якунига етади ва янги битим борасида томонлар ҳамон келиша олишмаяпти. Бундан бир муддат илгари эса ОАВда Кин "кекса синьора" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаши борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар