
"Интер" ишончли тарзда ғалаба қозонди
А Серия 11-турида Миланнинг "Интер" жамоаси ўз майдонида "Удинезе"ни қабул қилди.
Мазкур беллашувда майдон эгалари Корреанинг голлари эвазига 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ушбу натижадан сўнг "нерадзуррилар" Италия чемпионати турнир жадвалида 24 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринни мустаҳкамлаб олди. 11 очкоси бор "Удинезе" айни дамда 14-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар