“Интер” ишонган футболчисдан қуруқ қолиши мумкин
Италия чемпионлигини ҳимоя қилаётган “Интер” хўжайинлари “Челси” ва ПСЖ каби қудратли клублар жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Марсело Брозовични олиб кетишидан хавотирда.
Ҳар икки клуб ҳам ўз сафида хорватиялик ярим ҳимоячини кўриш учун унга миланликлардан кўп маош таклиф қилишга тайёр. 28 ёшли Брозовичнинг миланликлар билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунланади.
Ҳозирча, футболчи янги битимга розилик бергани йўқ. Аслида Брозовичнинг ўзи ҳам Италияда қолмоқчи. Бунинг учун маошини сезиларли даражада кўтаришларини талаб қилмоқда.
Фикрлар