"Интер" Италия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

"Кальяри" клуби ярим ҳимоячиси Николо Барелла янги мавсумни "Интер" сафида ўтказадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 22 ёшли италиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олишди. Айтиш керакки, “Интер” мавсум якунлангач Бареллани 45 млн еврога сотиб олади ва у билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Барелла “Кальяри” сафида 2014 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У ўтган мавсум жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!