"Интер" Жеко билан келишувга эришди

  • 29 май, 2019, 21:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" клуби форварди Эдин Жеко фаолиятини "Интер"да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли босниялик футболчи “нерадзуррилар” билан келишувга эришган. Агар у Милан клубига кўчиб ўтса, унинг йиллик маоши 4 млн еврони ташкил этади. Энди "Интер" раҳбарияти фақатгина "Рома" билан келишиб олса бас. Ушбу трансфер 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Таъкидлаш керакки, Жекога шунингдек ПСЖ, "Фенербахче" ва "Вест Хэм" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Жеко якунланган мавсум “Рома” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!