"Интер" Жирунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

  • 9 ноября, 2019, 13:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг “Интер” клуб ҳамон “Челси” форварди Оливье Жируни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича “нерадзурри”лар 33 ёшли франциялик футболчини ўзларининг асосий ҳужумчиси Ромелу Лукакуга муносиб ўриндош сифатида қарашмоқда. Маълумотларга қараганда айни дамда “Интер” “Челси” билан Жиру масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию