“Интер” катта трансферни бой берди
“Интер” клуби “Ювентус”ни тарк этиб, эркин агентга айланган аргентиналик юлдуз Пауло Дибалани қўлга кирита олмади, - деб хабар бермоқда Corriere dello Sport нашри.
Маълумотларга қараганда, миланликлар футболчи билан музокара олиб бориб, шахсий шартнома шартлари бўйича келиша олмаган.
Аслида Дибаланинг Туриндан кетишига ҳам клубдан катта миқдорда маош талаб қилгани сабаб бўлган эди.
Дибаланинг ўзи А Серияда қолмоқчи. Лекин Италия чемпионатида ҳужумчи сўраётган маошни берадиган жамоа топилмаяпти.
Фикрлар