"Интер" клуби тез орада машғулотларни бошлашини маълум қилди
"Интер" яқин кунларда футболчилар клуб қароргоҳида машғулотларни бошлашини маълум қилди.
Ўйинчилар ижтимоий масофага қараб, индивидуал режимда шуғулланишлари мумкин. Таъкидланишича, машғулотлар ихтиёрий равишда ўтказилади.
Клуб базасидаги тиббий ва техник бинолардан ташқари, қолган барча бинолар ёпиқ бўлади.
Маълумот учун, Италияда 4 май кунидан бошлаб, барча жамоаларга машғулотларга киришиш учун рухсат берилди.
Фикрлар