"Интер" Конте билан шартнома имзолади, аммо нега уни оммага таништирмади?

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг янги бош мураббийи Антонио Конте шартнома имзолади.

Бироқ, Италия нашрлари тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар" Контенинг расмий таништирув маросимини бошқа санага кўчиришга мажбур бўлишди.

Гап шундаки, кеча 28 май куни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Лучано Спаллеттининг акаси оламдан ўтди. Шу боис клуб раҳбарияти бундан қайғули кунда уни истеъфога чиқарганлик ҳақида эълон қилишни хоҳламаган.

Энди “Интер” Контени 30 ёки 31 май куни таништиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!