"Интер" Конте масаласини қачон ҳал қилмоқчи?

"Интер" клуби жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг келажаги борасида ҳозирча қарор қабул қилмади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, жамоа президенти Стивен Жань италиялик мутахассис билан телефон орқали гаплашган, аммо келажак борасида якуний қарор ҳали қабул қилинмади.

Маълум қилинишича, "Интер"нинг Европа Лигасидаги иштироки якунига етганидан сўнг, клуб раҳбарияти  ва Конте шартномани сақлаб қолиш ёки уни бекор қилиш масаласини биргаликда ҳал этади.

Аввалроқ, Конте "Интер"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бундан ташқари, унинг "Ювентус"га қайтиш эҳтимоли борлиги айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!