"Интер" Конте ўрнига мураббий топиб қўйди

"Интер" раҳбарияти "Порту" бош мураббийи Сержиу Консейсауни жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” мавсум якунлангач, амалдаги бош мураббий Антонио Конте ўрнига айнан португалиялик мутахассисни олиб келмоқчи. Аммо Консейсауни "Порту"дан шунчаки олиб қўйиш имконсиз. Боиси, Португалия чемпиони унинг товон пули учун 20 миллион евро талаб қилмоқда.

А Серияда иккинчи ўринни эгаллаган “Интер” айни дамда Европа лигасида курашни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!