"Ювентус" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри яқин вақтлар ичида ўзига янги иш топиши мумкин.

Sky Sports нашри хабарига кўра, Антонио Конте мавсум сўнггида "Интер"дан истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнини Аллегри эгаллаши мумкин.

Айни дамда "нерадзуррилар" А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни банд этиб турибди ва чемпионат пешқадами "Ювентус"дан 10 очко ортда қолмоқда.

Аллегри эса, ўтган йилнинг июнь ойидан буён эркин агент мақомида юрибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)