"Интер" курашда ютқазди! "Ювентус" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

"Торино" аъзоси Глейсон Бремер фаолиятини "Ювентус" сафида давом эттиради. Бу ҳақда Турин клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, 7 миллион евро бонус ҳам мавжуд. У туринликлар билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

"Интер" ҳамда "Ювентус" 25 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий кураш олиб борди. Якунда бразилиялик ўйинчи "Юве" вариантини танлади.  

Ўтган мавсумда Бремер А Серия доирасида 33 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ҳамда 1 ассист муаллифига айланган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!