"Интер" Лаутаро Мартинес ўрнига келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти ёзда "Барселона"га кетиши кутилаётган ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Унга кўра, "нерадзуррилар" аргентиналик футболчи ўрнига Тимо Вернер ("РБ Лейпциг"), Антони Марсьяль ("Манчестер Юнайтед"), Лука Йович ("Реал"), Виктор Осимхен ("Лилль") ва Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал") каби ҳужумчилардан бирини олиб келмоқчи.

“Интер” раҳбарияти улар орасида кўпроқ Тимо Вернер номзодини илгари сурмоқда. Боиси, айнан унинг ўйин услуби Лаутароникига жуда ҳам ўхшаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!