"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Реал" га ўтади, клублар келишувга эришдилар, деб хабар бермоқда "Sport Mediaset" нашри. Манбанинг хабарига кўра, италияликлар ушбу трансферни "Барселона" билан ярим ҳимоячи Aртуро Видаль трансфери борасида музокаралар олиб борилиши сабабли сир сақлаган.
 
"Кўк-анорранглилар" аргентиналик ҳужумчини ҳозирги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган эди.
 
Шунингдек, Мартинеснинг сотилиши "нерадзурри"ларга "Реал"дан 40 млн еврога сотиб олинган ҳимоячи Aшраф Ҳакими трансфери харажатларини қоплашга имкон бериши ҳақида хабар берилмоқда. Мартинеснинг "Реал"даги маоши йилига тахминан 8 млн еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Бу "Интер"даги маошдан 3 млн еврога кўп, аммо "Барселона" таклиф қилаётганидан 2 млн еврога кам.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)