"Интер" Лукаку ўрнига ПСЖ ҳужумчисини сотиб олмоқчи

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани жорий ёзги трансферлар даврида яна Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли уругвайлик футболчига “Интер”дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Нерадзуррилар” унга йилига 9 млн евро маош тўлашга тайёр.

Гап шундаки, "Интер" раҳбарияти Ромелу Лукакунинг трансфери борасида "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эриша олмаётгани учун айнан Кавани номзодига эътибор қаратишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Кавани учун А Серия бегона эмас. Боиси, у ПСЖга келгунича бир неча йил “Наполи” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!