Бразилиялик машҳур футболчи Филиппе Коутиньо фаолиятини океанортида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли "Goal.com" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Коутиньонинг хизматларига "Интер Майами" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа раҳбарияти Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Хорди Альба трансферидан сўнг Филиппени ҳам ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. 

Бразилиялик иқтидор соҳиби ҳам бу гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди:

"Мен фақат ҳозир ҳақида ўйлайман. Яхши ўйнашим, ўйинларга тайёр бўлишим ва футболдан роҳатланишим кўпроқ қизиқарли туюлади. 

Ҳеч биримиз келажакда нима бўлишини билмаймиз. Исмим доим газета ва сайтларда чиқиб туради, гоҳида яхши ва гоҳида ёмон образда тасвирланаман. Уларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, мен фақат ҳозирги ишимни сифатли бажаришга уринаман", - деди Коутиньо.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозирда Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!