"Интер Майами" "Реал"нинг собиқ футболчисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
"Интер Майами" таркибни кучайтиришда давом этади. Клуб радарига айни дам эркин агент бўлиб турган Эден Азар қўшилди. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар тарқатмоқда.
32 ёшли вингерга Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бор. Аммо у ҳали сўнгги қарорни қабул қилмаган. Футболчи фаолиятини якунлаши борасида миш-мишлар чиққанди.
Аввалроқ, Азар "Реал" билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган. Унинг трансфери "қаймоқранглилар"га 115 миллион еврога тушди. Эден Испаниядаги фаолияти давомида жуда кўплаб жароҳатлар олгани сабаб мураббийлар ишончидан чиқиб қолди ва захира ўйинчига айланди.
Фикрлар