"Интер Майами" устози: Унинг елкасида оғир юк бор эди

Херардо Мартино Лионель Мессининг "Интер Майами"да ўзини қандай тутиши ҳақида гапирди. 

"Мен Интер Майами" билан гаплаша бошлаганимда, Мессига мураббийлик қилиш имконияти ҳақида гап бор эди, аммо унинг "Барселона"га қайтиш эҳтимоли юқори бўлган. Кейинчалик ҳаммаси ўзгарди. ва Лионель ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишга қарор қилди. 

Ҳозир Леода иштиёқ кўряпман. У янги босқичда ва сўнгги йилларда терма жамоа билан содир бўлган воқеалардан сўнг анча ўзини енгил ҳис қилмоқда. 

Унинг елкасида оғир юк бор эди ва ундан халос бўлиш Леонинг ҳаётини ўзгартирди", - деди "Интер Майами" бош мураббийи. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!