
“Интер Майами” янги юлдузни олиш учун Мессига шарт қўйгани маълум бўлди
Ёзги трансферлар даврида Мадриднинг “Атлетико” клубида ўйнаб юрган аргентиналик Родриго де Пауль кутилмаганда “Интер Майами”га ўтиб кетди.
Европа нашрларининг ёзишича, ярим ҳимоячининг танлови Лионель Мессига бориб тақалгани маълум бўлди.
Манбага кўра, Родриго де Пауль “Интер Майами” раҳбариятига агар Месси клубдаги фаолиятини узоқ йиллар давом эттириши таъминланса, клубга қўшилиши мумкинлигини таъкидлаган экан.
“Интер Майами” раҳбарияти шундан сўнг, фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлаган Лионель Мессига узоқ муддатли шартнома таклиф қиладиган бўлди. Улар саккиз карра “Олтин тўп” соҳибини имкон қадар катта муддатга клубда олиб қолмоқчи.
Аслида Лионель Мессининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 31 декабрь куни якунланиши керак. Сўнгги маълумотларга кўра, томонлар янги битим бўйича келишувга эришиш арафасида турибди.
Фикрлар