"Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мессидан дубль
"Интер Майами" Лига кубоги доирасида бўлиб ўтган "Атланта Юнайтед"га қарши ўйинда 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 8-дақиқада Месси ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада орадаги фарқни иккитага оширди. Тайм сўнггида Тэйлор жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди. 53-дақиқада вингер яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, "Интер Майами" ғалаба қозониб, очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди.
Фикрлар