"Интер" меҳмонда "Фиорентина"ни мағлубиятга учратди

Италия чемпионати 21-турида "Интер" "Фиорентина" билан баҳс олиб борди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди, лекин "нерадзуррилар" ҳужумларни гол билан якунлашда аниқ ҳаракат қилди. 32-дақиқада Николо Барелла жарима майдони ташқарисидан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. 52-дақиқада  Иван Перишич Ашраф Ҳакимининг пасидан сўнг, очиқ қолган дарвозани аниқ нишонга олди.

Ушбу ғалаба эвазига "Интер" 20 ўйинда 44 очко билан иккинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади, "Фиорентина" 21-турдан сўнг, 22 очко билан 11-ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!