"Интер" клуби "Барселона" форварди Лионель Мессини қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” келаси йил эркин агентга айланадиган 33 ёшли аргентиналик футболчига фантастик таклиф тайёрламоқда. Аниқроғи, “Интер” Мессига 4 йиллик шартнома ва умумий ҳисобда 260 миллион евро маош таклиф қилмоқчи. Агар, ушбу келишув амалга ошса, Месси йилига 50 миллион евро соф маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бундан аввал, ҳеч қачон Европанинг бошқа клубига ўтмаслиги ҳақида бир неча бор гапирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)