"Интер" "Милан" раҳбариятидан чипта пулларини қайтаришни талаб қилмоқда

Хабарингиз бор А Сериянинг 27-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Интер” ўртасидаги дерби “Фиорентина” сардори Давиде Асторининг бевақт ўлими сабаб номаълум муддатга қолдирилган эди.

Ушбу баҳс кейинчалик 4 апрель санасида бўлиб ўтиши ойдинлашди. Бироқ, айни дамда учрашув санасининг ўзгариши кўплаб мухлисларга, ҳусусан “Интер” ишқибозларига ноқулайлик келтириб чиқармоқда. Айтиш керакки, “россонерилар” раҳбарияти ушбу ўйинга кира олмайдиган мухлисларга махсус ваучер орқали “Милан”нинг кейинги 5та баҳсидан бирига кириш имкониятини тақдим этишди. Аммо, “Интер” томони бунга ўз норозилигини билдириб, номинал мезбон ҳисобланган ҳамшаҳаридан “нерадзуррилар” мухлисларига сотиб олинган чипталарининг пулларини қайтариб беришни талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!