"Интер" Моуриньо билан жанжаллашган футболчини сотиб олмоқчи

"Интер" жорий ёзги трансферлар даврида "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Нерадзуррилар 23 ёшли француз учун катта маблағ тўламоқчи эмас ва шунинг учун унинг трансферига Марцело Брозович, Иван Перишич ёки Милан Шкриньярдан бирини қўшиб бермоқчи.

Айтиш керакки, Ндомбеле ва “шпорлар” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Шу сабабли ҳам футболчи тезроқ клубдан кетмоқчи.

Танги ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!