"Интер" МЮга кетаётган Онана ўрнига зўр номзод топиб қўйди

  • 8 июль, 2023, 11:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис мавсумлар оралиғида "Интер"га ўтиши мумкин.

Tecno

Football Italia нашрининг хабар беришича, “нерадзуррилар” “Манчестер Юнайтед”га ўтиши кутилаётган Андре Онананинг ўрнига айнан франциялик посбонни олиб келишни режалаштиришмоқда.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" ўртасида яқин орада 55 миллион евролик шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Льорис ўтган мавсум "Тоттенхэм" таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 45 та гол ўтказиб юборган. Унинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!