"Интер" Наингголан билан шартномани бекор қилди

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг расмий сайти орқали бельгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан билан тузилган шартнома бекор қилинганини эълон қилди.

"Неррадзурилар" футболчи билан ўзаро келишган ҳолда ушбу ишни амалга оширишган. Унга кўра клуб Ражанинг қолган маошини 50 фозини тўлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Наингголан “Интер”га 2018 йилда “Рома”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсумни "Кальяри" сафида ижарада ўтказди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, Наингголан янги мавсумни ҳам сардинияликлар сафида бошлаши мумкин. Аммо эркин агентга айланган футболчига бошқа клублардан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!