"Интер" "Наполи"га Икардини 65 млн еврога сотишга розилик берди

"Интер" форварди Мауро Икарди "Наполи"га ўтишга яқин турипти.

Милан клуби 26 ёшли футболчини "Наполи"га 65 млн евро эвазига қўйиб юборишга розилик берди, - деб хабар бермоқда "Corriere dello Sport".

Аргентиналик футболчи "Ювентус"га ўтишни истаяпти. Ҳатто туринликлар билан шахсий шартнома борасида келишиб олган эди.

Агар Икарди "Наполи"га ўтишга розилик берса, футболчининг агенти ҳамда аёли Ванда Нара шартнома борасида музокара ўтказишга киришади.

Маълумот учун, Икарди "Интер"га 2013 йили келган. "А" Сериянинг сўнгги мавсумида, 29 та баҳсда қатнашиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!