"Интер" ниҳоят Контени бош мураббий сифатида расман таништирди

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг янги бош мураббийи Антонио Конте шартнома имзолагани ҳақида бундан бир неча кун аввал маълум қилган эдик.

Бироқ, "нерадзуррилар" 28 май куни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Лучано Спаллеттининг акаси оламдан ўтгани боис клуб раҳбарияти бундай қайғули кунда уни истеъфога чиқарганлик ҳақида эълон қилишни хоҳлашмаган. Шу тариқа Контенинг расмий таништирув маросимини 31 май кунига қолдирилган эди.

Бугун эса Конте "Интер" бош мураббийи сифадиа кенг оммага таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг сўнгги иш жойи Лондоннинг "Челси" клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!