"Интер" Онанага ўринбосар топди
Мавсумни "Ноттингем Форест"да ижарада ўтказган Кейлор Навас фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Унга "Интер"дан қизиқишлар бор, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport" нашри.
Миланликлар жамоани тарк этиши мумкин бўлган Онананинг ўрнини тўлдириши керак бўлади. Посбон учун "Манчестер Юнайтед "ва "Челси" кураш олиб бормоқда. Уни сотиб олишни истаган клублар камида 50 миллион евро сарфлаши керак бўлади.
Навасни "Ноттингем Форест" олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аммо сўнгги қарорни футболчининг ўзи чиқаради. У ПСЖ қайтиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Фикрлар