"Интер" ўз ҳужум чизиғини "Наполи" футболчиси билан кучайтириб олмоқчи
"Наполи" форварди Дрис Мертенснинг келажаги сўроқ остида турибди.
Маълум бўлишича, неаполликлардаги вазият унчалик яхши эмас ва бельгиялик футболчи қишги транфер ойнасидаёқ жамоани тарк этиши мумкин.
Мертенснинг клуб билан 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномаси бор. Томонлар битимни узайтиришдан узоқдалар.
Футболчига эса "Интер"дан қизиқиш бор. Милан клубининг спорт директори Беппе Маротта футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.
Мертенснинг "Наполи"даги маоши йилига 4 млн еврони ташкил этади. Бельгиялик футболчи ўз маошининг кўтарилишини истамоқда. Унинг "Интер"га ўтиши мумкинлигининг яна бир муҳим сабаби ҳам айнан мана шу. У миланликлар таркибида кўпроқ маош олиши мумкин.
Фикрлар