"Интер" ўз сафига 2 нафар ПСЖ футболчисини қўшиб олишни режалаштирмоқда

Миланнинг "Интер" клуби ўз сафини ПСЖнинг икки нафар ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича "нерадзуррилар" бу борада Томас Менье ва Лайвин Курзаваларни кўз остиларига олиб қўйишган. Таъкидлаш керакки, уларни қўлга киритиш “Интер”га ортиқча қийинчилик туғдирмаслиги мумкин. Чунки, улар ПСЖ сафида асосан захира футболчисига айланиб қолишган ва етарли ўйин амалиётига эга бўлишолмаяпти.

Маълумот учун, 28 ёшли Менье жорий мавсум ПСЖ сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. 27 ёшли Курзава эса 8 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!