“Интер” ўзига гол урган ҳужумчини олади

“Интер” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида тажрибали ҳужумчи Жервиньони жамоа таркибига қўшиб олмоқчи. 33 ёшли ивуарлик футболчи айни пайтда “Парма” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Энг қизиғи, А Сериянинг навбатдаги турида Жервиньо "Интер" дарвозасини ишғол қилиб, тўпурарлик маҳорати ҳамон жойида эканини исботлаб қўйди. Агар Жервиньо трансферга рози бўлса, миланликларнинг асосий ҳужумчилари – Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинес ўйинга туша олмаган вақтда уларнинг йўқлигини билдирмаслиги керак бўлади. Чунки бу икки ҳужумчи мавсум давомида турли мусобақаларда жуда кўп ўйин ўтказишига тўғри келмоқда.  

Шундай бўлса-да, Жервиньони олиш осон бўлмайди. Чунки ҳужумчи “Парма” билан яна икки йиллик шартномага эга. Уни қўлга киритиш учун миланликлар маълум миқдорда харажат қилишига тўғри келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!