“Интер” ўзига керак бўлмаган футболчини икки юлдузга алмаштиради

“Интер” раҳбарияти Италия футболига мослаша олмаган Кристиан Эриксенни Англияга қайтариб юбормоқчи.

Миланликлар асосий таркибга киролмаётган плеймейкерни Жозе Моуриньога бериб, унинг ўрнига “Тоттенхэм” юлдузлари – Деле Алли ва Дэнни Роузни ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган.

Эриксен ўз вақтида “Тоттенхэм” сафидаги ўйинлари билан Англия чемпионатининг энг зўр футболчилари қаторига кирган эди.

Деле Алли ва Дэнни Роузнинг бош мураббий билан муносабатлари яхши эмас. Бу рокировка билан ҳар икки бош мураббий ўзига бош оғриғи бўлаётган ўйинчилардан қутилмоқчи.

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар