"Интер" қишда трансферларга тайёргарлик қилмоқда

"Интер" бош директори Жузеппа Маротта миланликлар қишда жамоа таркибини кучайтириш ниятида эканлигини хабар қилди.

"Биз қишги трансфер ойнасини оптимистик кайфият билан кутяпмиз. Бизнинг режаларимизни амалга оширишга ёрдам берадиган таркиб тўплаш имкониятидан фойдаланишга тайёрмиз.

Клуб мавсум бошида ўзи учун аниқ мақсад қўйиб олган. Биз мустаҳкам пойдевор қуришни бошладик. Конте эса мана шу режамиз учун муносиб мураббий," - дейди Маротта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!