Миланнинг "Интер" клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида "Барселона" хавбеки Иван Ракитични сотиб олмоқчи. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра миланликлар 31 ёшли хорватиялик футболчи учун каталонияликларга 38 млн евро тўлашга тайёр.

Айтиш керакки, Френки де Йонг, Артур Рамос ва Серхио Бускетс каби футболчилар сабаб Ракитич бу мавсум ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитичга ПСЖ, "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Барселона” Иван Ракитични 2014 йил 18 млн евро эвазига “Севилья”дан сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.