"Интер" Россия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Артём Дзюба фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Il Giornale нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли россиялик футболчининг хизматларига “Интер” қизиқиб қолган. Гап шундаки, “нерадзуррилар” мураббийлар штаби Дзюбани узоқ муддатга сафдан чиққан Алексис Санчес ўрнига муносиб кўришмоқда.

Маълумот учун, Дзюба жорий мавсум “Зенит” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!