"Интер" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб, пешқадамга айланиб олди!

Италия А серияси 14-туридан ўрин олган "Верона" - "Интер" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин меҳмонларнинг 1-2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга "Верона" сафида Иван Илич(63) ва "Интер" сафида Лаутаро Мартинез (52) ҳамда Милан Шкриньяр (69) муаллифлик қилишди. Ушбу ғалабадан сўнг "Интер" ўз очколари сонини 33 тага етказиб олди ва "Милан"ни ортда қолдириб, турнир жадвалида яккапешқадамга айланиб олди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Интер" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат.

  • 90+3'

    Лукакунинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. Ҳисоб ўзгармади.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    "Интер"да ўзгариш: Лаутаро Мартинез ўрнига Роберто Гальярдини майдонга тушди.

  • 85'

    Федерико Димарконинг зарбаси дарвозанинг устидан йўтиб кетди.

  • 83'

    Алессадро Бастонига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Ромелу Лукакуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Интер"да хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 79'

    Жанжокомо Маньяни ҳам ўйин қоидасини бузди ва ҳакам бу сафар сариқ карточкасини чўнтагидан чиқарди.

  • 77'

    Мезбонлар сафидаги гол муаллифи Иван Илич тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва ҳакам қўпол ўйин қайд этди.

  • 75'

    Эшли Янг бурчак тўпини ижро этди, бироқ узатма ноаниқ бўлди, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

  • 74'

    Лаутаро Мартинес жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп эса рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи тепилади.

  • 72'

    Ашраф Хакими рақиб ҳужумчиси билан кечган тўп учун курашда қоида бузди ва ҳакам "Верона" фойдасига жарима зарбаси белгилади.

  • 71'

    Антонио Конте ҳам бирин-кетин ўзгаришларни бошлаб юборди: Перишич захирага олиниб, Видаль ўйинга қўшилди.

  • 70'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Марцело Брозовичнинг бурчакдан амалга оширган узатмасини Милан Шкриньяр дарвозанинг тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди! 1-2!

  • 69'

    "Интер" бурчак тўпи ишлаб олди. Вазият ўта хавфли тус олиши мумкин.

  • 65'

    Ашраф Хакими майдонда худди гандбол ўйнагандек ҳаракат қилмоқда.

  • 65'

    Федерико Димарко Мартинезни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди ва бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 63'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди! Ханданович ўта қўпол хатога йўл қўйди ва унинг хатосидан унумли фойдаланган Иван Илич дарвозани ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди! 1-1!

  • 61'

    Эшли Янг яна бир бурчак зарбасини хавфсизлантирди, бу сафар бош билан.

  • 59'

    "Верона"дан сўннги ўзгариш: Маттео Ловато ўрнига Гюнтер майдонга тушди.

  • 57'

    "Верона" ҳам секин-аста назоратни ўз қўлига олмоқда.

  • 55'

    Мигель Велозу бурчак тўпи ижро этди, бироқ Эшли Янг яхши ўйнаб, хавфни бартараф этди.

  • 53'

    "Верона" голдан сўнг 2 ўзгаришни амалга оширди: Эбрима Колли ва Маттиа Цаканьи ўрнига Кевин Руг ва Дарко Лазович майдонга тушди.

  • 52'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ашраф Хакимининг идеал узатмасини Лаутаро Мартинез қабул қилиб олди ва дарвозанинг чап томонига зарба берди, тўп устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди! Супергол! 0-1!

  • 50'

    Эшли Янг қўпол ўйин намойиш этди ва жарима зарбасига сабабчи бўлди.

  • 48'

    Николо Барелла қанотдан амалга оширган узатмасини шериги дарвозага йўналтирди, бироқ тўп юқорилаб кетди.

  • 46'

    Таймни "Верона" ўзгариш билан бошлади. Эдди Антони ўрнига Иван Илич майдонга тушди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    1-тайм якунланди. Танаффус.

  • 45+3'

    "Верона" футболчиси Маттиа Цакканьига ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45+1'

    Марцело Брозович тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 45+'

    1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Антонида ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.

  • 42'

    "Верона" футболчиси Эдди Антони шикастланди ва тиббий ёрдам олмоқда. Унинг ўйинни давом эттира олиши сўроқ остида.

  • 40'

    Барчаси жойида, Чеккерини ўйинни давом эттира олади.

  • 39'

    Мезбонлар футболчиси Федерико Чеккерини тўқнашув натижасида шикастланди ва тиббий ёрдам олмоқда.

  • 38'

    Брозовичнинг такрорий бурчак зарбасини Бастони боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 37'

    Марцело Брозович бурчак тўпини ижро этди, ҳимоячилар қийин вазиятда тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

  • 36'

    Лаутаро Мартинес жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва икарига юриб, юқори бурчакка зарба берди: дарвозабон ажойиб сейви билан тўпни ташқарига чиқариб юборди! Бурчак тўпи.

  • 34'

    "Верона" футболчиси Жанжокомо Маньями қўполлик намойиш этди, кейинги фол учун ҳакам карточка кўрсатишини айтди.

  • 32'

    Марко Фараони тўпга чиқишда ўта қўпол ўйин намойиш этди, ҳакам буни кўриб турганди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 31'

    "Верона" сафида ўзгариш амалга оширилди: ҳозиргина сариқ карточка олган Павел Давидович ўрнига Маттео Ловато майдонга тушди.

  • 29'

    Павел Давидович қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 27'

    Ромелу Лукаку шерикларини тўп билан чиройли тазда таъминлади, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 24'

    "Интер" футболчиси бурчак зарбаси ижро этди. Аммо рақиб ҳимоячиларидан бири тўпни дарвозадан узоқлаштирди.

  • 22'

    Ромелу Лукаку хавфли ўйин намойиш этди ва "Верона" жарима зарбаси ишлади.

  • 20'

    "Верона" футболчиси Федерико Димарко бурчак зарбасини ижро этди, бироқ ҳимоячилар хавфни осон бартараф этишди.

  • 17'

    Стефан Де Врей қўпол ўйнади ва ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 16'

    "Интер" тўпни назорат қилмоқда, барчаси уларнинг назоратида.

  • 14'

    Бош ҳакам Пьерро Жакомолли Николо Барелланинг қўполлигидан сўнг ҳуштагини чалди ва "Верона" фойдасига жарима зарбаси белгилади.

  • 12'

    Мезбонлар футболчиси Эбрима Колли қанотдан жарима майдони ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ "Интер" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.

  • 9'

    "Нерадзуррилар" бурчак зарбасидан хавфли вазият ҳосил қила олмади, ҳимоячилар фаол ҳаракат қилиб, тўпни жарима майдони ичидан узоқлаштирди.

  • 7'

    "Интер" тўпни яхши назорат қилмоқда: қисқа паслар ва аниқ узатмалар кўп бўлмоқда.

  • 5'

    Ромелу Лукаку ўйин қоидасини бузди, буни кўрган ҳакам ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 2'

    "Верона" футболчиси Марко Фараони жарима зарбасидан ўта ёмон фойдаланди. Тўп "Интер"да.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин тез орада старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Бироздан сўнг  А серия 14-туридан ўрин олган "Верона" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!