Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Шахтёр" - "Интер" учрашуви якунланди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин меҳмонларнинг катта устунлиги остида кечди. Улар кўплаб ҳужумлар уюштирганига қарамай, донейкликлар посбони яхши ҳаракат қилиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Шахтер Донецк

    UEFA ЧЛ "B" гуруҳи 2-тур

    27/10/2020, 22:55

    0
    :
    0
    Тугади

    Интер М

      Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv 10178 томошабин

      Бош ҳакам: Georgi Kabakov

      45'
      90'

      • 90+4'

        Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

      • 90+2'

        Ўйин сўнгида ҳар икки жамоа ҳам фаолликни оширди.

      • 90'

        Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

      • 88'

        Алан Патрик Марлос ўрнида ўйинни давом эттиради.

      • 85'

        Эшли Янг майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андреа Пинамонти майдонга тушди.

      • 82'

        Донецкликлар яхши ҳимояланиб, қарши ҳужумда хавфли ҳаракат қилмоқда.

      • 80'

        Данило Дамброзио ўрнига Маттео Дармиан майдонга тушди.

      • 77'

        Бу вазиятда пенальти белгиланиши мумкин. Ҳимоячи Лукакуни тўхтатиш учун қўлини ишга солган.

      • 76'

        Лукаку жарима майдони марказида тўпни қабул қилди. Биро ҳимоячилар унга зарба йўллаш имкониятини қолдирмади.

      • 74'

        Рақибига бутсасининг таг қисми билан зарба берган Дамброзиога қизил карточка кўрсатилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам бироз журъатсизлик қилди.

      • 72'

        Лаутаро ўрнига Перишич майдонга тушди.

      • 68'

        "Нерадзуррилар" яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ сўнгги нуқтани қўйишда омад келмаяпти.

      • 65'

        "Кончилар" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.

      • 64'

        Видаль жарима майдонига яқин жойда рақибини чалди. Ҳакам уни огоҳлантирди. "Шахтёр"да яхши вазият.

      • 62'

        Матвиенко жароҳат олган Хочолава ўрнига майдонга тушди.

      • 61'

        Хочолова оёқ пайларини чўзиб олди. Унга тиббий ёрдам керак.

      • 58'

        Ҳакимининг марказга узатган тўпини бу сафар ҳам ҳимоячилар узоқлаштирди.

      • 57'

        Бурчакдан оширилган тўпга зарба берган Видалнинг уринишига аниқлик етишмади.

      • 54'

        Брозовичнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Лаутаро ноаниқ зарба йўллади. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.

      • 53'

        Дамброзио ҳужумда қоида бузди.

      • 52'

        Конте шогирдлари тўпни назорат қилмоқда.

      • 49'

        Видалнинг Ҳакимига узатмаси анча кучли чиқди. Ашраф тўпга ета олмади.

      • 47'

        Видаль ва Тете ўзароқ тўқнашиб кетди. Артуро жабрланувчи ролида.

      • 46'

        Иккинчи бўлим бошланди!

      • 46'

        Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

      • 45+3'

        Танаффус!

      • 45+2'

        Бурчакдан оширилган тўпни "кончилар" посбони жарима майдонидан узоқлаштирди.

      • 45'

        Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

      • 42'

        Жарима тўпини ижро этган Лукакуниниг зарбаси тўсинга тегди.

      • 40'

        Бондарь жарима майдони яқинида Видални йиқитди. Меҳмонларда хавфли стандарт юзага келди.

      • 38'

        Дамброзио жарима майдонига тўп оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

      • 36'

        Маркос Антонио узоқ масофадан кучли зарба берди. Хандонович тўпни ушлаб олди.

      • 34'

        Ўйин юқори темпда давом этмоқда.

      • 32'

        Стандарт вазиятдан жарима майдонига оширилган тўпни Ханданович узоқлаштирди.

      • 31'

        Рақибини либосидан тортиб йиқитган Бастони огоҳлантирилди.

      • 29'

        Лаутаро бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Дамброзио унга ноаниқ узатма берди.

      • 27'

        Янг ўз қанотида фаоллик кўрсатди ва марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячига тегган тўп дарвозага қараб йўналди. Дарвозабон уни ушлаб олди.

      • 25'

        Майконнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

      • 24'

        "Интер"нинг ҳужумлари тобора голга қараб кетмоқда. Биринчи гол бизни узоқ куттирмайдиган кўринади.

      • 23'

        Лаутаро дарвозабондан ўтди, бироқ ҳимоячи унга ҳалал беришни уддалади. Зарба ноаниқ кетди.

      • 22'

        Бурчак тўпидан етказиб берилган тўпни Лукаку дарвоза йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди.

      • 20'

        Ҳакимининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

      • 18'

        Барелланинг яқин масофадан берган зарбасини ҳам Трубин қайтаришга эришди.

      • 18'

        "Интер" ўйин тизгинини қўлга олди.

      • 16'

        Бу сафар Лукаку бирга-бир вазиятдан зарба беерди. Дарвозабон ўз ўрнида! Қайтган тўпга зарба берган Барелланинг уринишидан кейин тўп тўсинга тегди.

      • 15'

        Лаутаронинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

      • 14'

        Дентиньони майдондан олиб чиқишди. Унинг ўрнига Тайсон майдонга тушди.

      • 12'

        Дентиньо жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

      • 9'

        "Нерадзуррилар"нинг эрта прессинги туфайли мезбонлар ҳимоясида саросима юзага келмоқда.

      • 8'

        Хакимининг марказга узатган тўпини Видаль қабул қилди. Бироқ у ҳужумни давом эттира олмади.

      • 6'

        Ҳозирча, "Шахтёр" фаолроқ кўринмоқда. Меҳмонлар тўп назоратини рақибга топшириб, ўзлари қарши ҳужумда қулай фурсат пойламоқда.

      • 4'

        Тўпни олиб қўйиб, тезкор қарши ҳужумга ўтган Бареллани Марлос қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

      • 3'

        Дастлабки дақиқаларда фаол ҳужумга ўтган мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

      • 1'

        Учрашув бошланди!

      • 0'

        Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Старт учун барчаси шай!

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

      Минбар

      Барча блоглар