"Интер" собиқ президенти: Миланликларда Мессини сотиб олиш учун ресурслар етарли
"Интер" собиқ президенти Массимо Моратти "неррадзурилар"нинг "Барселона" афсонаси Лионель Мессини харид қилиши ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди:
"Мен шунчаки клуб мухлисиман. Айни кунларда менда ҳеч қандай инсайдерлар йўқ. Шуни биламанки, "Интер"да Мессини сотиб олиш учун маблағ етарли. Гап фақат футболчининг ўзида қолган", - дейди Моратти.
Итальян бизнесмени миланликларни 1995-2013 йиллар оралиғида бошқарган.
Фикрлар