"Интер" туппа-тузук ўйнаётган юлдузини сотади
"Интер" Лаутаро Мартинесни 60-70 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотиш ҳақида ўйламоқда.
"Corriere della Sera" нашри хабарига кўра, "нерадзуррилар" аргентиналик футболчи қолиш ниятида бўлишига қарамай, уни трансферга қўяди.
Агар у бошқа жамоага ўтадиган бўлса, "Атлетико" эмас, "Барселона"га ўтишни афзал кўради. Лаутаро учун Англия варианти у қадар қизиқ эмас.
Бу мавсум 24 ёшли голеадор 45 та учрашув ўтказиб, 23 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар