"Интер" Турин клубининг бразилиялик футболчисини кўзламоқда. Унга "Бавария" ҳам харидор
"Торино" клуби ҳимоячиси Глеисон Бремер фаолиятини А Серия гранди сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчига “Интер” тарафдан жиддий қизиқиш пайдо бўлган. Уни шунингдек, "Бавария" ва Европанинг бошқа гранд клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Бремер Италия А Сериясининг жорий мавсумида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. У “Торино” сафига 2018 йилда "Атлетико Минейро"дан кўчиб ўтган.
Айни дамда “Торино” Италия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринда, “Интер” эса 2-ўринда бормоқда.
Трансфермаркт портали талқинига кўра, футболчининг баҳоси 20 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар