"Интер" ва "Фиорентина" ўзаро футболчи алмаштириши мумкин

А Сериянинг икки клуби "Интер" ва "Фиорентина" жорий трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштиришни режалаштиришмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда "нерадзуррилар" ўз сафида "бинафшаранглилар" ҳимоячиси Кристиано Бирагини кўришмоқчи. Унинг ўрнига эса "Фиорентина"га ўз ҳимоячиси Далбертни беришга тайёр.

Маълумот учун, 25 ёшли Далберт “Интер” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бираги эса “Фиорентина” шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жами 75та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!