"Интер" ва "Рома" бир футболчи учун курашади
“Торино” ҳимоячиси Армандо Иццо қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли италиялик футболчига “Интер” ва “Рома”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, Иццо жароҳатидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.
Ҳозирда “нерадзуррилар” ҳам, “бўрилар” ҳам Иццонинг трансфери бўйича Турин клуби билан музокараларни бошлашга тайёр. “Интер” ушбу футболчи эвазига Матиас Весино ва яна қўшимча пул таклиф қилишни режалаштирмоқда. “Торино” бўлса, Иццонинг трансферини 20 млн еврога баҳоламоқда ва бу нархни туширмоқчи эмас.
Фикрлар