"Интер" ва "Юве" курашида ким ғолиб бўлади?
"Верона" гранд клублар қизиқишига сабаб бўлган ҳимоячи Мараш Кумбулланинг нархини маълум қилди.
Италия матбуотига кўра, 20 ёшли албаниялик футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу суммадан 28 миллиони биринчи тўлов сифатида, қолган 7 миллиони эса бонус кўринишида "Верона" ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кумбулланинг трансфери учун "Ювентус" ва "Интер" клублари қизиқиш билдиришмоқда, бироқ, журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, "нерадзуррилар" ушбу курашда фаворитга айланиб олишди. Чунки миланликлар ҳимоячининг трансферини амалга оширишса, футболчини бир мавсум "Верона"да ижарада қолдириш таклифи билан чиқишди.
Кейинги бир ҳафта давомида "Ювентус" ва "Верона" мутасаддилари ҳам музокара ўтказиши кутилмоқда. Агар туринликларнинг таклифи "Интер"никидан яхшироқ бўлмаса, унда Кумбулла Миланга йўл олиш эҳтимоли юқори бўлади.
Фикрлар