"Интер" Весинони "Зенит"га сотишга тайёр

"Интер" уругвайлик ярим ҳимоячиси Матиас Весинони "Зенит"га сотиши мумкин.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” 29 ёшли футболчининг трансферини 30 млн еврога баҳоламоқда. Аммо ушбу нарх коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб “Зенит”га қимматлик қилиши мумкин.

Весино “Интер” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 96 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!