"Интер" Ханданович билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

Бугун Миланнинг "Интер" клуби дарвозабон Самир Ханданович билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, словениялик кипер "неррадзуррилар" билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Ханданович 2012 йилдан буён "Интер" сафида ўйнаб келмоқда ва жамоа сафида 195 та баҳсда майдонга тушди.

Унинг бундан олдинги шартномаси эса 2019 йилда ниҳоясига етар эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию